“Ювентус” “Челси” билан келишувга эришди
17 июл 2023 09:43
Янгиликлар
“Ювентус” “Челси” билан келишувга эришди
Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку фаолиятини яна Италияда давом эттириши мумкин.
Футболчи келаси мавсумда “Ювентус”да ҳаракат қилиши мумкин. “Ювентус” футболчини “Челси”дан 40 миллион еврога сотиб олишга тайёрлигини маълум қилади. Футболчининг ўзи эса клуб билан уч йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши — 8 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку ўтган мавсумни “Интер”да ижарада ўтказганди. У миланликлар сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширганди.
Фикрлар