

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб бугун 29 ёшли италияликнинг агенти билан учрашув ўтказади. "Ювентус" ўйинчига 2 млн евро маош билан 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартнома таклиф қилади.
Жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчини жамоада сақлаб қолишни хоҳламоқда.
Де Шильо 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



