"Ювентус" бу мавсумда гол урмаган "Наполи" ҳужумчиси учун ўз футболчиларидан воз кечмоқчи

Mirjalol Normatov
19 дек 2024
"Ювентус"га Жакомо Распадори керак.

Турин клуби анча вақтдан буён "Наполи" футболчисини кузатиб бормоқда. "Юве" бош мураббийи Тиаго Моттага ушбу ҳужумчининг ўйини маъқул келган.

"Ювентус" Распадори учун Данило ёки Николо Фажолидан воз кечишга тайёр турибди. Ўз навбатида "Наполи" устози Антонио Конте ҳам айнан ушбу футболчиларни кузатиб бораётганди.

Распадори ушбу мавсумда А Сериянинг 8 ўйинида қатнашди, бироқ самарадорлик қайд этмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport