

Турин клуби 28 ёшли хавбек билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
Футболчининг "кекса синьора" билан шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар келишувни узайтириш борасида келиша олишмади.
Италиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.



