"Ювентус" "Бавария"нинг 60 млн евро миқдоридаги илк таклифини рад этди

Alisher
12 июл 2022
"Бавария" "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг трансфери борасида музокараларни муваффақиятсиз бошлади.

"Ювентус" Мюнхен клубининг 60 миллион евро+10 миллион евро бонус кўринишидаги таклифини рад этди.

Қайд этиш керакки, клублар музокараларни давом эттирмоқда, сабаби ҳимоячи "Бавария"га ўтмоқчи.

Де Лигт ўтган мавсум туринликлар сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild