"Ювентус" "Бавария" футболчиси билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
31 мар 2021
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корентин Толиссон фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "Ювентус" Франция терма жамоаси ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

26 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, хавбек "Бавария"га 2017 йилда "Лион"дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: CalcioMercato