"Ювентус" "Аталанта" етакчиларидан бирини кўз остига олиб қўйди

Alisher
9 июл 2020
"Аталанта" ҳимоячиси Робин Госенс Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Госенсни Алекс Сандрога ажойиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бразилиялик футболчи ёзда "кекса синьора" таркибидан кетиши мумкин. Госенсга бундан ташқари "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та (!) гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com