

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, туринликлар ўйинчига икки йиллик битим таклиф қилишди, аммо хавбекнинг ўзи бир йиллик шартнома хоҳлайди.
Ўйинчини шунингдек "Барселона" ва "Лидс" кузатмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи аргентиналикни "Барса"да кўрмоқчи.
Футболчи ўтган мавсум ПСЖ таркибида Лига 1 доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 7та ассист қайд этди.



