

Маълумотларга кўра, Италия клуби вакиллари трансфер борасида "тўпчилар" билан боғланган ва чилилик учун 30 млн. евро таклиф қилмоқда.
"Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланадиган 28 ёшли ҳужумчига ПСЖ ҳам даъвогар.
Жорий мавсумда Санчес клуб сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 16 та голли пас берди.



