

"Мен учун ушбу оиланинг бир қисми бўлиш бахт эди. Ўзимни майдонда ва ундан ташқарисида яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қилдим. Эртага сўнгги жангимни ўтказаман. Фаолиятимни соврин билан якунлашни хоҳлайман ва бизда чемпион бўлиш учун имконият бор", — деди Бонуччи.
Бонуччи январда "Фенербахче" билан шартнома имзолади. У бунга қадар "Унион"да ўйнаган. Бонуччи "Ювентус" афсонаси, у Турин клуби таркибида 12 мавсум ўйнаган.



