

“Голсиз дурангга қарамай, жамоам баҳсга ҳар томонлама тайёр эканлигини намойиш эта олди. Биринчи бўлимда айниқса, кўплаб хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. “Герта” жуда яхши ҳимояланди. Албатта, бу натижага кўникишга мажбурмиз, умуман олганда жамоамни айблашдан йироқман. Нимагадир бугун тўп дарвозага киришни истамади. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради”, дейди Хайнкес.
“Герта”га қарши дурангдан кейин мюнхенликларнинг 14-та ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйилди ва жамоа бу борадаги шахсий рекордини янгилай олмади.



