Юпп Хайнкес: "Бавария" "Севилья" билан ўйинда дурангга ўйнамайди"

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2018, 02:22
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес мюнхенликлар "Севилья"га қарши ўйинда дуранг учун ўйнамасликлари ҳақида гапирди.

"Сиз ўйин давомида нима бўлишини олдиндан билмайсиз. Аммо, сизга шуни аниқ айтишим мумкинки, "Бавария" хеч қачон дуранг натижа учун ўйин кўрсатмайди. Биз фақат ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Доимо", - деди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA