UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  125 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионал фаолиятини бошлашган? Янгиликлар

Юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионал фаолиятини бошлашган?

Футболни тамомлаган юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионат фаолиятини бошлаганини биласизми? Қуйида ушбу футболчилар ҳақида билиб оласиз.

МОРЕНО ТОРРИЧЕЛЛИ

Торричелли футболдаги профессионал фаолиятини 22 ёшида бошлаган. У “Ювентус”, “Эспаньол”, “Ареццо” жамоаларида тўп тепган. Италия терма жамоасида 10та учрашувда майдонга тушган.

Эришган ютуқлари: УЕФА кубоги соҳиби (1993), Италия чемпиони (1995, 1997, 1998), Италия кубоги соҳиби (2991, 2001), Италия суперкубоги соҳиби (1995), ЕЧЛ соҳиби (1996), Европа суперкубоги соҳиби (1996), қитъалараро кубок соҳиби (1996).


ПАТРИК МБОМА

Патрик Мбома футболдаги профессионал фаолиятини 23 ёшида бошлаган. Мбома шу кунгача “ПСЖ”, “Шатору”, “Мец”, “Гамба Осака”, “Кальяри”, “Парма”, “Сандерленд”, “Ал Иттиход”, “Токио Верди”, “Виссел Кобэ”,  жамоаларида фаолият олиб борган. Камерун терма жамоасида 56 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 33 бор ишғол қилган.

Эришган ютуқлари: Олимпия ўйинлари соҳиби (2000), Африка чемпиони (2000, 2002), Франция лига кубоги соҳиби (1996), Африканинг энг яхши футболчиси (2000), Япония чемпионатининг энг яхши тўпурари (1997).


 ПЕТЕР ШМЕЙХЕЛЬ

Тажрибали дарвозабон футболдаги профессионал фаолиятини 18 ёшида бошлаган. Катта Шмейхель фаолияти давомида "Гладсаксе", "Видовре", "Брондбю", "Манчестер Юнайтед", "Спортинг", "Астон Вилла", "Манчестер Сити" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Дания терма жамоаси сафида 129 учрашув ўтказган.

Эришган ютуқлари: Европа чемпиони (1992), Кубок эгалари кубоги соҳиби (1991), Чемпионлар лигаси соҳиби (1999), Қитъалараро кубоги соҳиби (1999), Европа суперкубоги соҳиби (1991), Интертото кубоги соҳиби (2001), Дания чемпиони (1987, 1998, 1990, 1991), Дания (1989), Англия чемпиони (1993, 1994, 1996, 1997, 1999), Англия кубоги соҳиби (1994, 1996, 1999), Англия футбол лигаси кубоги соҳиби (1992), Англия суперкубоги соҳиби (1993, 1994, 1996, 1997), Фадха қирол кубоги соҳиби (1995), Португалия чемпиони (2000), УЕФА талқинида Европанинг энг яхши дарвозабони (1992, 1993, 1997, 1999).


АРНЕ ФРИДРИХ

Арне Фридрих футболдаги профессионал фаолиятини 21 ёшида бошлаган. Фаолиятида давомида "Ферль", "Арминия (Билефельд)", "Герта", "Вольфсбург", "Чикаго Файр" жамоаларида тўп тепган. Футболчи олган жароҳати бутсаларини михга илган. Фридрих Германия терма жамоаси сафида 82 маротаба майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилган.


ГРАФИТЕ

Графите номи билан танилган Эдиналдо Батиста Либано футболдаги профессионал фаолиятини 20 ёшида бошлаган. Графите шу кунгача “Матоненсе”, Ферровиарио”, “Санта-Крус”, “Гремио”, “Сеул”, “Гояс”, “Сан-Паулу”, “Ле-Ман”, “Вольфсбург”, “Ал-Ахли”, “Ал-Садд”, “Санта-Крус”, “Атлетико Паранаэнсе”, жамоаларида тўп тепган. Айни дамда Графите ўзига таниш бўлган “Санта-Крус” жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда. Графите Бразилия терма жамоаси сафида 4 учрашув ўтказган ва 1 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Эришган ютуқлари: Гоян лигаси ғолиби (2003), Паулиста лигаси ғолиби (2005), Либертадорес кубоги соҳиби (2005), Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби (2005), Бундеслига ғолиби (2009).


Зайниддин Тожиев

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка “Пахтакор”даги ёрқин ўйинлари билан таниш. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг “Академия” жамоасида бошлаган. Шу кунгача Зайниддин Тожиев “Пахтакор”, “Есиль Богатирь” (Қозоғистон), “Саба Баттери”, “Тяньцзинь Тэда” (Хитой), “Шўртан”, “Ордабаси” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Бухоро” ва  “Динамо” (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.

Зайниддин Тожиев айни дамда Тошкентнинг “JFL-Tashkent” футбол мактабида футболга илк қадамларини қўйган болакайларга футбол сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.





 

Муаллиф :
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика