

Йозеф Блаттер тери саратони туфайли операция қилинди ва шифокорлар унинг чап қулоғининг бир қисмини олиб ташлашди. Бу ҳақда Швейцариянинг Blick нашри хабар берди.
Операция чоршанба куни Цюрихдаги шифохоналардан бирида ўтказилди. 2015 йил ноябрь ойида Блаттернинг соғлиги билан муаммолар бўлганди, бироқ ўшанда бу ҳолат асабийлашишдан келиб чиққани айтилганди.
"Ёмонлик ортда қолди. Кураш давом этади", - дейди 80 ёшли Блаттер операциядан сўнг.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ



