Йович ҳам ЛаЛиганинг илк турларини ўтказиб юборадими?
28 июл 2019 22:50
Янгиликлар
Йович ҳам ЛаЛиганинг илк турларини ўтказиб юборадими?
«Реал» форварди Лука Йович Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсда (3:7) рақиб посбони Ян Облак билан тўп учун курашда тўқнашиб кетиши оқибатида жароҳат олиб, 24 дақиқадаёқ Карим Бенземага алмаштирилганди.
Маълумотларга кўра, сербиялик футболчининг чап оёқ товон қисмига шикаст етган ва у ЛаЛиганинг стартини ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.
«Қироллик клуби» Испания чемпионати янги мавсумидаги илк турини 17 август куни меҳмонда «Сельта»га қарши ўтказади.
Аввалроқ, мадридликларнинг бошқа аъзолари жароҳат сабаб, яъни, клуб ҳимоячиси Ферлан Менди 3-4 ҳафтага, вингер Браим Диас 5 ҳафтага, ярим ҳимоячиси Марко Асенсио 8-9 ойга сафдан чиққани маълум бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар