UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  2 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  95 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  5 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди Янгиликлар

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди

Теглар :  Gothia Cup
Жорий йилнинг 17-21 июль кунлари Швециянинг Гётеборг шаҳрида имконияти чекланган футболчилар ўртасида "Gothia Cup" турнири бўлиб ўтди.

Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакати жамоалари иштирок этган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон – Швеция терма жамоасига қарши майдонга чиқишди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришган жамоамиз рақибларини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор чемпионликни қўлга киритишди.

Кеча, 22 июль куни Швециядан қайтиб келган чемпион жамоамизни  Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди.

-Терма жамоа сафида  вилоятимизнинг  Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларидан  Шуҳрат Жўраев, Дилшод Жўраев, Денис Никитин, Дилмурод Азимов ва мураббий Азамат Мўминов ҳам мазкур халқаро турнирда иштирок этиб, чемпионлар сафидан жой олишди,-дейди Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов. - Ушбу чемпион ёшларимиз кеча Оққурғон туманида ҳам муносиб кутиб олиниб, ҳокимлик томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мамлакатимиз байроғини халқаро аренада баланд кўтарган чемпионаларимизнинг ёрқин ғалабаси ёшларимизга ўзига хос ҳавас ва спортга бўлган иштиёқни ошишига хизмат қилиши табиий.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика