

"Манчестер Сити" клуби "Лейпциг" билан Йошко Гвардиол трансфер суммаси бўйича келишувга эришди. Футболчи тез орада "Манчестер Сити" футболчиси сифатида таништирилади. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Гвардиол аллақачон тиббий кўрикнинг биринчи босқичини ўтаб бўлди. Шартнома ҳам тез орада имзоланади.
Маълумот учун, футболчи бир ой олдин "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб қўйганди.



