UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  9 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб Янгиликлар

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб

"Хоразм"да хотира турнири.

Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси  тасарруфидаги  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз  фидойиси ва жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят турнири ташкил этилди.  Хотира турнирида 12 та жамоа  ғолиблик учун майдонга чиқди. 

 Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақанинг финалида Урганч шаҳрининг “Бинокор” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари ўзаро баҳс юритди. Бу ўйинда туманнинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи марта ўтказилаётган турнир ғолиби бўлди. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Фахрли учинчи ўрин учун кечган учрашувда вилоят марказининг икки жамоаси “Жуниор” ва “Жайҳун” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Жуниор” жамоаси  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 "Мазкур турнирни ўтказишда нафақат вилоятимиз, умуман, республикамиз спортида муносиб из қолдирган Шуҳрат ака Ваисовнинг фарзандлари ва яқинлари бош-қош бўлишди. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда,  миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади", - дейди мусобақа бош ҳаками  Анвар Алимов. 

 Бинобарин, турнирнинг ёпилиш маросимида марҳум Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, дўстлари  ва шогирдлари жам бўлишди. Унда сўзга чиққан воҳа спортининг фахрийси Дурди Ражапов, спорт устаси Александир Ларцев, спорт усталигига номзод Владимир Воробьев ва бошқалар Ш.Ваисовнинг ҳаёт даврида босиб ўтган сермазмун ва самарали меҳнат йўли, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб, эндиликда, бу инсон бошлаган хайрли ишлар, эзгу   анъаналар шогирдлари томонидан давом эттирилаётганини фахр билан қайд этишди. 

  Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор жамоалар, мураббийлар ҳамда турнирнинг энг яхши футболчилари  Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан  тақдирланишди. 

 


Икром Худойберганов, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика