UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  0 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  2 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  6 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1

Ёрқин Назаров: "Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Турон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳамиша дерби мақомини олган. Яхши беллашув бўлди. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, улар йирик ҳисобга қарамасдан, қўлидан келган барча ишни амалга оширди. Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор. "Андижон"дан 3 очко ола билсак, "Қизилқум"га қарши баҳс ҳал қилувчи ўйинга айланади. Мазкур учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. 

- "Турон" мағлубиятга учраётган пайтда ҳужумчи Ҳумоюн Муртозаевнинг захирага олиниши кутилмаган ҳолат бўлди. Қолаверса, унинг ўрнига ярим ҳимоячи майдонга туширилди. Бунинг сабаби нимада?

- Муртозаевнинг жароҳати бор эди, у оёғидаги гипсни яқинда ечди. Машғулотлардаги шижоатини кўриб, уни ўйинга тайёр деб ўйлагандик. Бироқ жароҳат унга ўзини тўлиқ кўрсатиши учун халақит берди. Шу боис, уни алмаштирдик. Ярим ҳимоячи ўйинга қўшилганига қарамай, Холмуродовни ҳужумга ўтказдик. Бугун ҳимояга урғу бермай, учта ҳужумчи билан майдонга тушгандик. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика