UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  2 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  11 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   11 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  3 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  6 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  11 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  4 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  4 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  16

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди" Янгиликлар

Ёқуб Майза: "Бизга Ўзбекистон жуда ёқди"

Хабар бериб ўтганимиздек "Динамо" сафига икки нафар нигериялик легионерлар келиб қўшилган эди.
Кеча "Динамо" нинг "Шердор" билан назорат учрашувида мана шу икки футболчи "Шердор" сафида майдонга тушди. Шу фурсатдан фойдаланиб биз ушбу футболчилар билан қисқача суҳбатлашдик.

- Салом. Самарқандга келишингиз ҳақида айтиб ўтсангиз. Бу қандай рўй берди?
- Ўзбекистонга биринчи бор келишимиз. Биз уч киши бўлиб ташриф буюрдик. Мен, Ловеренс ва агентимиз. Самарқандга эса кеча келдик. Бундай дейишимизга сабаб биз бир ой олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган эдик. Қайси жамоа эканлигини аниқ билмайман лекин Биринчи лиганинг "НБУ-Осиё" учун аталган стадионида машғулотларда қатнашдик. Шундан сўнг мана ҳозир кўпчилик танийдиган Самарқанд шаҳридамиз. Бизга шаҳар жуда ёқди. Кеча фақат бир марта машғулотларда иштирок этдик. Ҳозирда меҳмонхонада яшаяпмиз.

- Келишингиз ўзи -ўзидан содир бўлмагандир?
- Албатта. Биз аввалдан Девид Онияни танир эдик. Агентимиз билан яхши экан. Шу орқали келдик десак ҳам бўлаверади. Бу стадион жуда ажойиб ҳолатда экан. Стадион ва шаҳар жуда ёқди.

- Аввал ҳам бирон жамоада ўйнаган эдингизми ?
- Аввал ҳеч қачон хорижий чемпионатларда бўлмаганмиз. Биринчи хорижда ўйнашимиз мумкин. Фақат Нигерия чемпионатида ўйнаганмиз. Терма жамоада эса йўқ.

- Қайси чизиқда ўйнайсиз одатда?

- Мен ўнг қанот ярим ҳимоясида, Ловернс эса марказий ҳимояда ўйнайди.

- Тил борасида муаммо бўлмайдими ?
- Биз инглиз тилида суҳбатлаша оламиз. Қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.

- Яқинда Африкадан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга таклиф этилаётганлиги ва улар Это'О футбол академияси тарбияланувчилар эканлиги футбол агенти томонидан айтилган эди. Сизлар ҳам шу академияданми?

- Йўқ биз Нигериядан. У академия эса Камерунда жойлашган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика