

Якшанба куни Барренечеа "Хетафе"га қарши баҳсда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу унинг чемпионатдаги олтинчи баҳс. Андер бутун баҳс давомида рақибларини дриблинглар билан қийнади ва "Сосьедад" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди.

Барренечеа асосий вақтга қўшиб берилган биринчи дақиқада алмашитирилди ва "Аноэта"га ташриф буюрган мухлислар иқтидорли йигитчани қарсаклар билан кузатиб қўйишди.
Аммо энг қизиқ воқеа учрашувдан кейин содир бўлди: Барренечеа стадиондан чиқиб, велосипедга ўтирдида, педалларни туртиб, уйи томон йўл олди!

Ҳозирча Андерда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ, аммо клуб унга ҳайдовчиси билан машина таклиф қилган, йигитча рад жавоби берган экан.




