Йўғе?! "Монако"нинг 14 футболчиси "Амьен"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Aslanov Jasurbek
4 дек 2018
Тьерри Анри қўл остидаги "Монако" "Амьен"га қарши баҳс олдидан таркиб борасида жиддий муаммога дуч келди.
Учрашувни монегаскларнинг 14 нафар футболчиси ўтказиб юборади. Уларнинг орасида Александр Головин, Стеван Йоветич, Пьетро Пеллегри, Рони Лопеш, Даниел Субашич бор.
"Амьен" ҳамда "Монако" ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.