UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  1 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  6 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  11 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  16 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради" Янгиликлар

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Европа чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Албатта бизга Жаҳон чемпионатини ютишда жуда катта ёрдам берган тажрибали футболчиларимиз клозе, Лам, Мертесакерларнинг йўқлиги билинади. Уларнинг катта тажрибали жамоага қўл келарди. Германия терма жамоасида авлодлар алмашуви юз бермоқда. Ҳозирги таркибимиздаги Нойер, Мюллер, Хуммельс, Боатенг, Швайнштайгер каби футболчиларнинг гарданида катта масъулият турибди. Бу футболчиларимиз ҳам катта тажриба тўплашган ва айни пайтда жамоани ўз ортиларидан эргаштира олишга қурбилари етади. Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг янги миссия сари одимлаш бироз қийин бўлади. Бизда етарлича муаммолар, камчиликлар бўлди. Агарда олтин медалларни кўзлайдиган бўлсак, унда албатта ўз ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Бизда доимо ҳар хил вариантлар, А ва Б режалари бўлади. Ушбу мавсумда Марио Гомез ўзининг спорт формасини тиклаб олди ва жароҳатлар гирдобидан чиқиб кетди. Жамоамиз исталган пайтда ҳар хил услубдаги тактика асосида ўйнаши мумкин. Номинал ҳужумчи билан ҳам ўйнаш имкониятига эгамиз. Шунингдек, биздаги Мюллер, Шюррле, Гётце каби футболчилар ҳар хил позиция ва ролда ўйнашлари мумкин. Улар асосан вингер сифатида ҳаракатланиб, керак пайтда марказий ҳужумчи жойида пайдо бўлишади. у эса рақибларга қўшимча муаммо туғдиради. Умуман олганда биз айнан қайси вариант қўллашимизни ҳозир айтмоқчи эмасман. 2008 йилги чемпионатда финалга қадар боргандик. Кейинги Еврода эса ярим финалда тўхтатилгандик. Бу сафар бизни фақат чемпионлик қониқтиради. Германия турнир фаворити? Ҳа, қўшиламан. Фақат фаворитлар ичида битта Германия эмас, бошқалар ҳам бор. Муаммо шунда. Масалан чемпионат мезбони Франция сафида Поль погба даражасидаги футболчиларнинг борлиги кўп нарсани англатиши мумкин. Испания эса доимгидек энг яхши жамоалар қаторида. Италия доимо хавфли рақиб. Англия охирги йилларга нисбатан анча кучли кўринмоқда. Уларда ўсиш яққол сезилмоқда. Шунингдек, Бельгия терма жамоаси ҳақида унутмаслик лозим. Кўриб турганимиздек, ғолибликка даъвогарлар кўп. Шу боис, бу каби мусобақаларда фаворит деган ном ҳеч нарсани англатмайди. Европа чемпионати пайтида муҳими ўз ўйинимизни топиб олиш ва жароҳатлар гирдобидан қочиш керак. Ҳар бир тур ва ўйин бу синов бўлади. Бу эса яхши тарафлама хизмат қилади деб ўйлайман. Европа чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз", - дейди Йоахим Лёв.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика