Йил омадсизи! Футболчи 5 сония ичида 2та голни йўққа чиқарди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2019, 12:50
"Айнтрахт Б" ҳамда "Меппен" ўртасидаги учинчи Бундеслига ўйинида мавсумнинг энг ғалати воқеаси содир бўлди.

Асли келиб чиқши ўзбекистонлик бўлган "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Мануэль Янцер қанотдан узатилган тўпни 2 метрдан дарвозага жойлаб қўйиши керак эди, аммо тўп устунга тегди. Бу омадсизликнинг ярми эди, устунга тегиб қайтган тўп Янцернинг жамоадоши Стефан Фюрстнерга тушди ва у дарвозанинг чап бурчагига зарба берди. Аммо майдонда йиқилиб ётган Янцер яна бир голни йўққа чиқарди!

TAS-IX

 


TAS-IX эмас

[instagram]


[/instagram]


Омадсизликка қарамасдан "Айнтрахт" 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Айни дамда ушбу жамоа учинчи Бундеслигада 16-ўринни эгаллаб турибди.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер Германия чемпиони бўлган клубга ўтди


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru