Яя Туре уч ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Tolibjon Qosimov
10 фев 2014
Англия футбол ассоциацияси АПЛ 25-тури доирасидаги "Норвич" - "Манчестер Сити" ўйинидаги тўғнашув борасида текширувни бошлаб юборди, дея хабар бермоқда Sky Sports.
Ўйин давомидаги вазиятлардан бирида Яя Туре "Норвич" ҳужумчиси Рики ван Волфсвинкелни уриб юборди. жабрланган футболчи бу вазиятга бош ҳакам эътиборини қаратмоқчи бўлди. Бироқ ўйинга ҳакамлик қилган Жон Мосс бу вазиятга ҳеч қандай реакция билдирмади.

Агар Туре атайлаб рақибини урган деб топилса, "шахарликлар" вакили уч ўйинга четлатилиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net