

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. У билан имзоланган шартнома 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
38 ёшли Яя Туре фаолияти давомида "Беверен", "Металлург" (Донецк), "Олимпиакос", "Монако", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Циндао Хайню" клубларида ўйнаган.
У жорий йилда Донецкнинг "Олимпик" клубида ассистент мураббий бўлиб ишлаган эди.




