“Пахтакор”нинг собиқ таянч ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов суперлиганинг “Сайм Дарби” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи Ярослав Крушельницкий қишда “Шўртан”дан премьер-лиганинг “Фелда Юнайтед” клубига кўчиб ўтганди.
Кеча, 7 июнь куни “Фелда Юнайтед” Малайзия футбол ассоциацияси кубоги финалида юқори лига вакили “Паханг” билан тўқнаш келди. Ҳамюртимиз жамоаси узоқ вақт давомида 1:0 ҳисобида олдинда юришига қарамай, якунда барибир мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Учрашувда Крушельницкий тўлиқ иштирок этди.
“ФЮ” 15-дақиқада ҳисобни очган эди. Аммо ўйиннинг энг охирида устунликни бой бериб қўйди ва аламли мағлубиятга учради. Рақиблардан 80- ва 90-дақиқаларда икки гол ўтказиб юборди.
Шу тариқа, ОФК кубоги-2015га бериладиган йўлланмани “Паханг” илиб кетди.
Улуғбек Мирзаев