

Япониялик форвард Такума Асано "Партизан"га бориб қўшилди. Сербия жамоаси ушбу трансфер учун Лондон клубига 1 миллион евро ўтказиб берди. Асанонинг ўзи янги жамоаси билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
24 ёшли япониялик 2016 йилда 4 миллион евро эвазига "Санфречче Хиросима"дан трансфер қилинганди. Ўшанда орадан бир ой ўтиб, у "Штутгарт"га ижарага берилди. Шундан кейин у "Ганновер"да ҳам шу тариқа мавсумни ўтказди. Ўтган мавсумда у Бундеслиганинг 13 баҳсида майдонга тушди.



