UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Япония U-23 бош мураббийи Оива Го: "Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимда режаларимиз ўхшагани йўқ" Янгиликлар

Япония U-23 бош мураббийи Оива Го: "Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимда режаларимиз ўхшагани йўқ"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Япония U-23 термаси БАА U-23 жамоасини мағлубиятга (1:2) учратди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония термаси устози Оива Го ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Юито Сузуки қатнашди.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Юито Сузукига савол. Биринчи бўлимда жамоа суст ҳаракат қилди, иккинчи бўлимда эса бунинг акси. Мураббий танаффус пайти нималар деди?

- Ҳа тўғри, биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ҳам ўхшамади. Танаффусда мураббий биздан тезроқ ҳаракат қилишни ва курашишни сўради. Вазиятларда бироз агрессивроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади. 

- Мураббийга савол. Япония ўз ўйинларида кўпинча тўпни назорат қилади. Бугун эса бундай бўлгани йўқ. Бунга БАА кўрсатган ўйин сабабми?

- Албатта, БАА ажойиб ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинчиларим бироз асабий эканликларини кўрдим. Сабаби, бу ўйин биз учун мусобақадаги дастлабки баҳс эди. Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимда режаларимиз ўхшагани йўқ. Шу сабаб ҳам, иккинчи бўлимда бошқача ўйин услубини танладик ва тўп назоратини қўлга олдик.

- Рақибнинг қайси жиҳатларини алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- БАА бугун жуда кучли ўйин кўрсатди. Буни алоҳида таъкидлаш лозим. Бизнинг жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Юито Сузуки бугун яхши ўйин кўрсатди. Кейинги ўйинларда бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишига аминман.

- Биринчи бўлимда БАА жуда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда қандай ўзгаришлар қилдингиз? 

- Биринчи бўлимда тўпни назорат қила олмадик. Умуман олганда ўйин тенг бўлди дея оламан. Иккинчи бўлимда ўйинга 100% мослашдик ва яхшироқ ҳаракат қилишни бошладик.

- Кейинги рақиб Саудия Арабистони. Улар БАА билан бир минтақадан. Бу ўйинга қилинадиган тайёргарлик аввалигисига ўхшаш бўладими?

- Бир нарса дея олмайман. Дубайдаги турнирда уларга қарши ўйнаганмиз. Саудия ўз минтақасидаги энг кучли жамоа. Уларга қарши ўйинда олинган тажриба бу сафар фойда келтиришига умид қиламиз.

- Ҳар ўйинда асосий таркибдаги ўйинчиларни ўзгартиришни режа қилганмисиз?

- Албатта, шундай бўлишига умид қиламан. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика