Янги Зеландия U-20 термаси сардори: "Ўзбекистон кучли жамоа экан"
24 май 2023 01:56
Янгиликлар
Янги Зеландия U-20 термаси сардори: "Ўзбекистон кучли жамоа экан"
U-20 жаҳон чемпионати 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Янги Зеландия термаси футболчиси Финн Шурмен ўз фикрларини билдирди.
- Ўзбекистон термаси ҳақидаги фикрларинг?
- Ўзбекистон жуда жуда кучли жамоа экан. Анча кўп энергия сарфладик. Ўзбекистонлик футболчилар жуда кучли ва топ даражадаги ўйинчилар экан.
- Натижадан мамнунмисан?
- Ўйиндан олдин сўраганингизда, балки рози бўлардик. Бироқ, икки тўп фарқи билан устунлик қилаётганимиздан сўнг бир очкони қўлга киритганимиз бироз ҳафсаламизни пир қилди.
- Мураббий ўйиндан олдин узоқ масофадан зарба бериш ҳақида кўрсатма берганмиди? Сабаби, иккала гол ҳам узоқ масофадан йўлланган зарбадан сўнг киритилди.
- Йўқ, йўқ. Шунчаки, ҳужумчиларимиз маҳоратли эди. Йўлланган зарбалар ҳам ажойиб чиқди.
Фикрлар