UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  9 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  9 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" 1:1 (матнли трансляция)  48 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  21 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат Янгиликлар

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат

Наманганлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна легионерга айланди.

Футболчимиз Баҳрайн 1-лигаси иштирокчиси “Иттиҳод Ал Риф” билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзоҳид, янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ҳаммаси оддий кечди. Дейлик, “Иттиҳод Ал Риф” жамоасини бош мураббийи Facebook ижтимоий тармоғимда дўстларим орасида бор экан. Менга алоқага чиқди. Натижада мен таклифни мени агентим орқали ҳал қилиш кераклигини айтдим. Шундан келишув агентим ва бош мураббий билан ҳал қилинди.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Биласизми, жамоа бошида менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ мен ва агентим келишган ҳолда бунга розилик бермадик. Чунки бу мен учун янги мамлакат, у ердаги футболни билмай туриб, рози бўлишим тўғри эмасди. Натижада, 1+1 шаклдаги келишувга имзо чекдим.

- Байҳраннинг қуйи лигасидан таклиф бўлганида, сизда иккиланиш бўлгани йўқми?
- Тўғриси, менда иккиланиш бўлгани йўқ. Чунки мураббий менга жамоадаги барча шарт-шароитлани видеога ҳамда суратларга олиб юборди. Шу орқали клубдан яқиндан танишдим.

- Клубнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?
- Мени жамоадан кўра, кўпроқ мамлакат футболи қизиқтирди. Чунки араб мамлакатларида футболга бўлган эътибор бошқача. Шу сабабли таклиф устида бошқотириб ўтирмадим.

- Жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Асосий мақсад жамоани Премьер-лигага олиб чиқиш ҳисобланади. Қолаверса, Bahrain King Cup'да ҳам ғолиб чиқишни режалаштирганмиз.



- Қандай шароитлар яратиб берилди? Қолаверса, яхши маош таклиф қилганми?
- Клуб томонидан квартира ҳамда машина беришган. Очигини айтадиган бўлсам, пул масаласига у қадар катта эътибор қаратмадим. Асосий мақсадим келгусида фаолиятим Баҳрайн Премьер-лига клубида давом эттириш ҳисобланади. Шу жиҳатларига катта аҳамият бериб, дарҳол таклифга розилик билдирдим.

- Маълумотларга қараганда, бу ерга келганингиздан кейин дарҳол Премьер-лига клубидан таклиф бўлган.
- Чиндан ҳам таклиф бўлди. Назорат учрашувидан кейин “Ал Будаия” клубидан таклиф бўлди. Афсуски томонлар трансфер масаласида келиша олишмади. Худо хоҳласа, ишлашда давом этаман ва асосий мақсадимга эришмоқчиман.

- Бу сизнинг фаолиятингизда олдинга ташлаган қадамми?
- Тўғриси бошида ортга ташланган қадам деб ўйладим. Баҳрайнга етиб келганимдан кейин шароитларни кўриб, бу фикр нотўғри эканини ҳис қилдим. Чунки биз ўртоқлик учрашувларини деярли ҳаммасини Премьер-лига жамоаларига қарши ўтказдик. Хусусан ОФК кубоги финалида “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Ал Муҳаррақ”га қарши ўйнадик. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳам менга қўшимча куч бағишлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика