Яман U-20 термаси бош мураббийи: "Иккинчи бўлим биз истагандек ўтди"

Sherzod Nurmatov
14 фев 2025
Яман U-20 терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Ҳасан Албадани Ўзбекистонга қарши баҳс (0:1) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда мағлубиятга учраш табиий ҳол, аммо биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши тўқнаш келганимизни унутмаслик керак.

Биз билан Ўзбекистон ўртасидаги даража фарқи улкан бўлишига қарамай, кўп ҳолларда уларни тўхтатишга эришдик.

Иккинчи бўлим биз истагандек ўтди, аммо омадимиз келмади. Баъзида футбол майда деталларга боғлиқ бўлади ва биз айнан шуни қўлдан бой бердик".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia