UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  0 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9

Якуний имтиҳон Янгиликлар

Якуний имтиҳон

Куз охирламоқда ва якуний имтиҳонлар даври келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 ноябрь куни тонгда Қатарга етиб келганидан хабарингиз бор. Легионерларимиз ҳам ўз клубларидан тўғри Доҳага учиб келишди. "Championat.asia" сайти ижодий гуруҳи (Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов) ҳам шу ерда бўлиб турибмиз. Миллий терма жамоанинг етиб келишидан тортиб машғулотларигача эксклюзив суратлар ва лавҳалар, интервьюларни ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этиб келмоқдамиз.

Бугун Қатарга қарши эртанги ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 18:30да Сречко Катанец ҳамда бир нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 19:00да эса бизнинг расмий машғулот бўлиб ўтади. Ҳар икки тадбирдан ҳам суратлар ва ундаги фикрларни сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


Кўпчилик мухлисларга терма жамоадаги кайфият ва муҳит қизиқ бўлаётгани шубҳасиз. Футболчилардан тортиб, персоналларгача кайфият аъло, жамоа ичидаги муҳит ҳам аъло даражада. Менимча, ҳозир бу ҳақда ёзишим ҳар қачонгидан ҳам тўғрироқ бўлади. Сабаби, 2 кундан бери терма жамоа билан биргамиз ва ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Эртанги учрашув бизни мундиалга жуда ва жуда яқинлаштириши аниқ ва буни мураббийлардан тортиб футболчиларгача ҳис қилиб туришибди. Камига, Қатар билан алоҳида ҳисоб-китобимиз ҳам бор. Осиё кубоги-2023 чорак финалида қатарликлар бизни пенальтилар сериясида мағлуб этишган эди. Ўшанда бизнинг таркибимизда Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановлар йўқ эди, эртага эса улар жангга шай ҳолатда майдонга тушиб келишади. Қатар ўшанда ҳам биздан кучли эмас эди ва ҳозир ҳам кучли демаган бўлардим. Уларда уйда ўйнаш устунлиги бор холос. Афсуски, мухлислар кўнглини бироз хира қиладиган жиҳат ҳам йўқ эмас. Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"нинг охирги ўйинини бетоб бўлиб қолгани боис ўтказиб юборган эди. Вингеримиз шамоллаб қолган ва терма жамоанинг 2 кунлик машғулотларини ўтказиб юборди. Азиз Турғунбоев эса "Сивасспор" таркибида кичик жароҳат олиб алмаштирилган эди. Ҳозир терма жамоа шифокорлари ҳар иккала футболчимизнинг саломатлиги устида қайғуришмоқда ва бугунги расмий машғулотда Машарипов ва Турғунбоевни умумий гуруҳда кўрамиз деб умид қиламан. Қолган ҳамма соппа-соғ ва учрашувга тайёр. Шахсий кузатувларимга кўра, Машарипов бугун сафга қайтган тақдирда ҳам эртага 90 дақиқа ўйнай олишига кўзим етмаяпти. Яхшигина шамоллаган кишининг аҳволини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Менимча, у асосий таркибда тушса 2-бўлимда захирага олиниш эҳтимоли юқори ёки ўйинга айнан 2-бўлимда захирадан тушади. Чунки, бунақа ҳолатда ҳатто Роналду ҳам бир кунда 90 дақиқа ўйнай оладиган даражада тиклана олмаса керак.

Бу икки дўст ҳали узоқ йиллар "ёндиришса" не ажаб.


Бош мураббий Сречко Катанец ҳам қисқа танаффусдан кейин яна терма жамоа билан бирга ва машғулотлар унинг бошчилигида ўтказилмоқда. Футболчилар билан ўзаро суҳбатлашганимизда Катанецнинг шу ерда эканлиги улар учун ҳам яхшироқ эканига амин бўлдик. Эртага ҳаммаси биз умид қилгандек бўлишига ва кейинги ўйинга жамоамиз 3 очко билан бирга учиб кетишлигига умид қиламиз. Зеро, айнан шу икки ўйин орқали биз ЖЧ сари деярли ҳал қилувчи қадамларни ташлаймиз. Буёғи оз қолди, бўшашмаймиз ва асосий мақсад сари интиламиз. Олға, Ўзбекистон!


Ўзбекистон терма жамоаси эртанги беллашувни оқ либосда ўтказади. "Оқ бўрилар"га омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика