Хвича: "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қиламан"
03 окт 2023 15:41
Янгиликлар
Хвича: "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қиламан"
"Наполи" ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия "Олтин тўп"га номзоди қўйилгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен бу рўй беради деб ўйламагандим. Бу нарсалар ўзингизни яхши кўрган нарсангизга бутунлай бағишласангиз, ҳамма нарса ўз самарасини беришини исботламоқда. "Орзум – қачондир "Олтин тўп"ни қўлга киритиш", – деди футболчи.
Ярим ҳимоячи индивидуал соврин учун 30 нафар номзод рўйхатига киритилган. "Олтин тўп"ни топшириш маросими 30 октябрь куни бўлиб ўтади.
Кварацхелия ўтган мавсум неаполликлар сафида 43 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 14 та ассистга муаллифлик қилган эди.
Фикрлар