UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  0 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  43 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  15 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  8

«Хулоса қилиб, 2-даврага тайёрланамиз». Вадим Абрамов 1-давра якунлари, ёш ўйинчилар ўйини ва таркиб ўзгариши ҳақида Янгиликлар

«Хулоса қилиб, 2-даврага тайёрланамиз». Вадим Абрамов 1-давра якунлари, ёш ўйинчилар ўйини ва таркиб ўзгариши ҳақида

Про лига 4-турининг қолдирилган ўйини доирасидаги «Динамо» - «Андижон-SGS» (4:0) баҳсидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов йирик ғалаба ва Про лига 1-давраси якунлари бўйича фикрларини билдирди.

- Тезкор гол йигитларимизнинг хотиржамроқ ўйнашига сабаб бўлди. Тайм якунида гол киритиб, ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, аслида барча масалани янада олдинроқ ҳал қилиш мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришлари лозим бўлса-да, улар нима билан шуғулланганини мен учун тушунарсиз бўлди. Энди танаффус юзага келади. Биз давра якунлари бўйича хулоса қиламиз.

- Биринчи давра якунланди. Натижалардан келиб чиқсак, барчаси сиз ўйлаган режа асосида давом этяптими? Умуман олганда, давра якунлари бўйича умумий хулосаларингиз қандай бўлди?

- Мен учун кутилмагани – сўнгги ўйинларимизда кетма-кет очко йўқотганимиз бўлди. Шу ўйинлар мен учун кутилмаган натижалар билан тугади ва режаларимни ўзгартирди. Аммо бундан фожиа ясамаймиз, хулоса қилиб, иккинчи даврага муносиб тайёрланамиз ва ўзимиз режа қилган ўринда бўламиз.

Бу мавсумдаги энг осон ғалаба? Ҳар бир жамоа рақиби ўйинидан келиб чиқиб ўйнайди. Рақибни ўрганган эдик, уларнинг кучсиз жиҳатларини билган ҳолда ўйнадик ва ғалабага эришдик. 

Ёш ўйинчиларнинг ўйини ҳақида? Улар яхши ўйин намойиш этишди. Биз уларга ишонч билдирдик ва худди шундай ўйин кутгандик. Йигитлар ишончни оқлашди. Ёшлар ўйини ўсиб боради деган умиддаман.

- Биринчи даврадан кейин жамоани тарк этаётганлар ва жароҳат олганлар бор. Давралар оралиғида жамоа таркиби қанчалик ўзгариши мумкин?

- Регламент бўйича 5 нафар янги ўйинчини ўз сафимизга қўша оламиз. Ҳозирча бизда 8 нафар янги номзод ўйинчи бор. Уларни таркибга жалб этиш қанчалик амалга ошади ҳали номаълум. Музокараларни бошлаганмиз. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Мавсум ўртасида ўйинчиларда клуби билан шартномаси бор, шу боис ҳозирдан аниқ номлар ҳақида гапиришга эрта. Таркиб кучайишига умид қиляпман. 

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика