Худодод Азизи: "Ўзбекистонда бизни қийин ўйин кутиб турибди"
16 ноя 2023 23:10
Янгиликлар
Худодод Азизи: "Ўзбекистонда бизни қийин ўйин кутиб турибди"
Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Худодод Азизи Гонгконгга қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун футболчиларимизни жароҳатдан асрашга ҳаракат қилдик, сабаби кейинги турда Ўзбекистонга қарши учрашув бизни кутиб турибди. Ўзбекистонда яхши жамоа шаклланган, уларнинг клублари ҳам ўсишга эришган. Ўзбекистон жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Аммо бизда ҳам яхши шаклланган жамоа мавжуд. Биз бу таркиб билан Осиё кубоги финалига чиқишимиз мумкин", деди Азизи.
Фикрлар