

Гвардиола учта турли клуб билан ушбу совринни қўлга киритди. Бунгача хеч қайси мураббий бунақа натижа қайд этмаганди. Аввалроқ у "Барселона" ва "Бавария" билан УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган УЕФА Суперкубоги ўйинида "Манчестер Сити" "Севилья"ни мағлубиятга учратди (асосий вақт 1:1, пен.серияда 5:4).



