Хорхе Сампаоли: “Видал Бразилияга қарши учрашувда майдонга тушишига умид қиламиз”
Tolibjon Qosimov
28 июн 2014
Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли, Артуро Видал Бразилияга қарши нимчорак финал учрашувида майдонга тушишига умид қилмоқда.
“Артуро 100 фоиз тайёр эмас, аммо у жамоамиз юзи ҳисобланади. Видал “Ювентус”да ҳам тўла тайёр бўлмай майдонга тушарди. Артуронинг мушакларида муаммо бор, аммо биз унинг Бразилия билан учрашувда майдонга тушишига умид қиламиз” – дейди Сампаоли.