UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  27 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  1 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  42 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимизда болалар футболига катта ҳисса қўшаётган Одил Аҳмедов ташаббуси билан Тошкент шаҳар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун хорижлик мутахассис иштирокида мастер класс ўтказилди.

Тадбирда УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Сверков бир қатор янгиликлар, ўзининг тажрибалари билан бўлишди. Биз шу ўринда анжуманда қатнашган ўзбекистонлик мураббийларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Дилшод Нуралиев ("Одил Жуниор" 2009 мураббийи) - Ушбу мутахассис билан аввалдан таниш эмасман. Одил Аҳмедов ташаббуси остида шундай семинар ташкил қилинди. Юрий Сверков ўзининг дастури билан таништирди. Хозирги ёш мураббийлар учун фойдали бўлади. Ҳар бир ёшда тажрибали мураббий бўлиши керак. Бизнинг болалар футболида бу нарса шаклланмаган. 6 ёки 7 ёшида болаларни йиғиб 18 ёшгача ўзи олиб чиқади. Ҳар бир ёш тоифаси 2 йиллик оралиқда ишлаши керак. 

Алишер Иброҳимов ("Бунёдкор" 2009 мураббийи) - Биринчи навбатда Одил Аҳмедовга раҳмат айтмоқчиман. Европадан келган мураббийдан керакли нарсаларни олдик. Битта семинар билан тўхтаб қолиш керак эмас. Чунки бир марттадан кўп нарсани эгаллаб олиш қийин. Бундай тадбир фақат фойда келтиради. 

Маъмур Икромов ("Одил Жуниор" дарвозабонлар мураббийи) - Ушбу семинарда кўплаб мураббийлар бирга йиғилдик. Ўйлайманки, ҳамма ўзи қизиқтирган маълумотларни олди. Уларнинг дастури немис футбол мактаби асосида шаклланган. Европалик мураббийлар иштирокида ҳар йили камида 1 ой ёки 2 ой ўтказилса тезроқ ўсиш кузатилади.  




Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика