UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  20 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Хориж матбуоти: Яна бир муваффақиятсизликдан сўнг ўзбек футболини келажакда нима кутмоқда? Янгиликлар

Хориж матбуоти: Яна бир муваффақиятсизликдан сўнг ўзбек футболини келажакда нима кутмоқда?

Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатидаги иштирокимизни матбуот турлича талқин қила бошлади.

Кимдир Ўзбекистон муносиб иштирок этди деган бўлса, бошқа нашрлар тайёр йўлланма қўлдан бой берилганига алоҳида урғу беришди. Осиё футболини имкон қадар ёритиб келаётган сайтлардан бири theasiangame.net Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида мақола тайёрлаб, келажакда ўзбек футболи қандай кўриниш олиши борасида ўз тахминини билдирди. Қуйида ушбу мақоланинг қисқартма вариантини ҳавола этамиз. 

“U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияга кичик ҳисобда мағлуб бўлиши ушбу мамлакат мустақил бўлганидан бери Олимпиадага чиқиш имкониятини яна тўрт йилга кечиктирди. Ўзбекистон Олимпия ўйинларига бунчалик яқин келмаганди. Лекин терма жамоа иккита имкониятдан фойдалана олмади. Олимпиадага бориш учун ярим финалда ғалаба қозониш ёки 3-ўрин учун баҳсни ютиш керак бўларди, лекин Ўзбекистон олимпиячилари ҳар икки баҳсда мағлуб бўлишди”. 

“Австралия эса 2008 йилдан бери яна катта мусобақага йўлланма олди. Бундан “Оқ бўрилар” (Ўзбекистон терма жамоаси лақаби) мухлислари хафа бўлиши табиий, шундай экан ҳақли савол туғилади: ўзбек футболи ўз мухлисларини хурсанд қилиши учун нима қилиши керак?”


“Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик чоғида қаттиқ меҳнат қилди, буни рад қилиб бўлмайди. Ассоциация раҳбарияти халқнинг азалий орзусини рўёбга чиқариш мақсадида хориждан мураббий олиб келди. Худди икки йил аввал Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон чемпион бўлгани каби бу сафар ҳам энг юқори мақсад қўйилди. Лекин мақсад сари бир қадам қолганида ҳаммаси пучга чиқди. Негадир Ўзбекистон бир қадам қолганда ўз ниятига эриша олмаяпти”. 

“Масалан, ўтган йил Осиё чемпионлар лигасида қатнашган “Пахтакор”ни олайлик. Бу жамоани Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида кечган “Ал Аҳли” билан ўйинда бир очко ҳам қониқтирарди, шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” салкам 10 йил деганда биринчи бор гуруҳдан чиқишни уддаларди. Ўша учрашувда Игорь Сергеев 88-дақиқада гол урган бўлса-да, “Пахтакор” дурангни сақлаб қола олмади. Ундан кейин қўшимча дақиқаларда Абдулраҳмон Гариб тўп киритиб “Ал Аҳли”га қийин ғалабани келтирди. Натижада Саудия клуби кейинги босқичга йўл олди”.

“Орадан олти ой ўтиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувини ўтказди. Ўзбекистон ғалаба ишқибозлар учун қанчалик керак эканини, шу билан билан бирга кейинги босқичга чиқиш имкониятини янада қулайлаштиришини ҳамда энг асосий рақобатчисидан тўрт очкога ўзиб кетишини биларди, лекин иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ўйин охирида иккита гол туфайли мағлубиятга учради”.


“Эътибор берсак, ўзбек клублари ёки терма жамоалари охирги пайтларда деярли бир хил сценарий бўйича ютқазиб қўяётганини кўрамиз. Масалан, U-23 Осиё чемпионатида ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия билан баҳснинг иккинчи таймида мағлуб бўлди. Энг аламлиси ўтган йил Саудия Арабистони миллий терма жамоаси мағлуб этганди, бу йил уларнинг олимпиячилари ўзаро ўйинда зафар қучишди, ўтган йил Австралия Осиё Кубогида Ўзбекистонни мусобақадан чиқариб юборганди, бу йил австралиялик олимпиячилар Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолдиришди”. 

“Лекин бу мағлубиятларда Ўзбекистон аламли тарзда имкониятни бой берди дея олмаймиз. Ўйинни диққат билан таҳлил қилсак, жамоа кўп хатога йўл қўйганини, айниқса ҳимояда анча бўш ҳаракат қилгани кўзга ташланади. Айтайлик, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қоғозда Саудия Арабистонидан ҳам, Австралиядан ҳам кучли бўлгандир, лекин факт шуки майдонда ютқазди. Энди савол туғилади: ўзбекистонлик ёшлар кейинги беллашувларда руҳий қийинчиликни енгиб ўта олишадими? Келажакда ўзбек футболини нима кутмоқда? Жамоалар кучаядими? Бу саволга бир пайтнинг ўзида ҳа ёки йўқ деб жавоб бериш қийин”.


Инглиз тилидан Х.Холиқов таржимаси 

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика