UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  76 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта" Янгиликлар

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси директори Мақсуд Каримов иштирок этди.

"Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга ўйлаб қўйган режаларимиз бор эди. Кўп режаларимиз ўхшамади. Энди мағлубият нима билан боғлиқлигини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги баҳсларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳозир йигитлар билан ҳам бу борада гаплашиб олдик. Керакли хулосаларни чиқарамиз.

Ўтган мавсумда жамоамизни тарк этган футболчиларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий кетди, ҳозирда бошқа мутахассис билан ишлаяпмиз. Янги келган футболчилар қай даражада ўзини оқлашини мавсум давомида билиб оламиз. Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Пандемия ва бошқа омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Энди буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Кейинги ўйинларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз. Бир неча ойдан кейин трансферлар ойнаси очилади. Шунда ўзимизга керакли бўлган футболчиларни сафимизга қўшиб оламиз.

Клубимизда матубот хизмати бўлмагани билан уни вазифасини бажарадиган ишчимиз бор. Агарда унинг ишлари қониқтирмаса матбуот котиби олишимиз мумкин. Бу жой бўш турибди.

Ўйиндан кўнглимиз тўлмади. Бунинг сабабига киришамиз",- дейди Мақсуд Каримов.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика