Хонда мавсум якунланганидан сўнг "Милан"ни тарк этади
22 май 2017 15:18
Янгиликлар
Хонда мавсум якунланганидан сўнг "Милан"ни тарк этади
"Милан" ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда ёзда клубини ўзгартиради.
"Ҳурматли "Милан" мухлислари - раҳмат. Бу 3,5 йил осон ўтмади, аммо мен шахс сифатида ўсиш имкониятига эга бўлдим. Жорий мавсум якунланганидан сўнг "Милан"ни тарк этаман, аммо сизлар билан учрашувни сабрсизлик билан кутаман" - дейди Хонда.
30 ёшли Хонда 2014 йилдан бери "Милан"да ўйнайди. Унинг россонерлар билан шартномаси 2017 йлининг 30 июнида якунига етади. 3,5 йил ичида япониялик "Милан"нинг 91 та учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 14 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар