Холанд - "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий трансфер мақсади
15 окт 2020 17:21
Янгиликлар
Холанд - "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий трансфер мақсади
Мадриднинг "Реал" клуби "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандни нишонга олди.
"Қироллик клуби" ҳалигача 20 ёшли норвегиялик футболчини кузатмоқда ва унга ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсад сифатида қарамоқда.
"Реал" шунингдек ПСЖ форварди Килиан Мбаппе учун ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб трансферни амалга ошириш қийин.
Холанд жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар