Холанд: "Райола - дунёдаги энг яхши футбол агенти"

Alisher
15 дек 2020
Норвегия терма жамоаси ва "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз агенти Мино Райола ҳақида гапирди.

"Мино - дунёдаги энг яхши футбол агенти. Райола тез-тез менга ёрдам беради, шу сабаб у билан иложи борича узоқроқ ишлашни хоҳлайман.

Менинг келажагим? Мени Дортмундда ҳаммаси қониқтирмоқда. Мен Люсьен Фавр қўл остида ажойи йилни ўтказдим. Унинг ишидан миннатдорман", - дейди форвард.

20 ёшли форвард Германия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 8та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол (1таси пенальтидан) ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal