"Хоффенхайм" ва "Бавария" нима учун футбол ўйнамади?

Mirjalol Normatov
29 фев 2020
Ҳозиргина "Бавария" ҳамда "Хоффенхайм" жамоалари иштирокида Бундеслига доирасидаги ўйин якунланди.

Мюнхендан ташриф буюрган мухлислар туфайли учрашув бир неча бора тўхтатилди. 76-дақиқада эса футболчилар майдонни тарк этишди. Бунга сабаб эса "Бавария" мухлислари "Хоффенхайм" клуби эгаси Дитмарр Хоп манзили томон ҳақоратли бақириқлар айтгани ва баннерлар кўтариб олгани бўлди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, футболчилар майдонга қайтишди ва мухлисларнинг ушбу қилиғи туфайли футбол ўйнашмади ва бир-бирлари билан шунчаки тўп оширишларини амалга оширишди.

Учрашув якунланганда эса икки томон футболчилари Дитмарр Хопни олқишлаб қўйишди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Ўхшаш янгиликлар