

"Луис Энрике, мен ўзимни рўйхатда кўрмадим ва бу мени хавотирга солмоқда. Бундан ташқари, телефонимда иккита ўтказиб юборилган қўнғироқ бор экан, булар сизданми ёки йўқ, билмайман. Илтимос, қайтадан қўнғироқ қилиб юборинг" - дейди Хоакин.
Эслатиб ўтамиз, "Бетис"нинг икки футболчиси - дарвозабон Пау Лопес ва ҳимоячи Марк Бартра терма жамоага чақирилди. Испания 11 октябрь куни Уэльс, 15 октябрда эса Англияга қарши ўйнайди.



