

73 ёшли мутахассис клубда техник персонал ишини мувофиқлаштириб боради. Хиддинк 2020 йилнинг январида янги лавозимда ўз ишини бошлайди.
Голландиялик мураббий ўз вақтида икки марта ПСВ бош мураббийи сифатида (1987-1990, 2002-2006) фаолият юритган. Унинг қўл остида клуб олти бор Голландия чемпиони, тўрт бор мамлакат кубоги ва бир мартадан мамлакат Суперкубоги ҳамда Европа чемпионлари кубогида ғолиб чиққан.



