UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   27 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  367 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  24 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Хиддинк: “Фаолиятимда бир марта келишилган ўйин ҳақида ўйлаб қолганман” Янгиликлар

Хиддинк: “Фаолиятимда бир марта келишилган ўйин ҳақида ўйлаб қолганман”

Голландиялик таниқли мутахассис Гуус Хиддинк фаолияти давомида фақат бир ҳолатда футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

2008/2009 йилги Чемпионлар лигаси баҳслари ярим финалида Хиддинк бошқарувидаги “Челси” ўз майдонида “Барселона” билан куч синашган. Учрашув мобанийди бош ҳакам Том Хеннинг Эверебе бир қатор баҳсли вазиятларда каталонияликлар фойдасига қарор чиқарган. Норвегиялик ҳакам камида икки марта “Барселона” дарвозасига пеналти белгилаши мумкин бўлган ҳолатда ҳуштак чалишни лозим топмаган. Ўша беллашув футбол тарихига энг мунозарали баҳс сифатида кирган ва лондонликлар устози Гуус Хиддинк ўз фаолияти давомида илк марта футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

“Ҳакам мени ҳайратга солганди. У бунгача кўп ўйинларни маҳорат билан бошқариб келаётганди. Бу мен кўрган ўйинлар орасида энг ёмон ҳакамлик бўлганми? Ўйлашимча, ҳа. Бу ўйиндан кейин мен фаолиятимда илк бор мазкур ўйин келишилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолганман”, дея Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TalkSport.

Ушбу беллашув якунига кўра, “Барселона” 93-дақиқада гол киритиб, турнир финалига йўлланма олган ва финалда “Манчестер Юнайтед”ни таслим этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика