

Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг хабарига кўра, парижликларнинг амалдаги бош мураббийи Унаи Эмери истеъфога чиқиш арафасида турибди. Агар, бугун “Реал”га қарши ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида “ПСЖ” биринчи учрашувдаги (1:3) мағлубият аламини ола билмаса, жамоа чорак финалга йўл ололмаса, “ПСЖ” президенти испаниялик мутахассиснинг баҳридан ўтишга қарор қилган.
Воқеалар ривожи шу тахлит давом этса, Хелайфи бу имкониятдан фойдаланиб, Зиданни “ПСЖ” устозига айлантирмоқчи.



