Хейьберг "Бавария" билан янги шартнома имзолайди

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси даниялик ярим ҳимоячи Пьер-Эмил Хейьберг билан шартномасини узайтиради.
"Бавария" Хейьберг билан 2018 йилга қадар янги шартнома имзолаб, футболчини "Аугсбург" жамоасига ижарага бериб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Пьер-Эмил Хейьбергнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2016 йилда ўз ниҳоясига етади.

Манба: championat.com